Парагвайлик сузувчи Луана Алонсо ўтган ҳафта 100 метрга баттерфлай усулида сузиш бўйича саралашдан ўта олмагани учун бор-йўғи 20 ёшида карьерасини тугатганини эълон қилганди. The Telegraph нашрининг ёзишича, у Парижни спорт қишлоғидан ҳайдалганидан кейин тарк этган.
Инстаграмда ярим миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган сузувчи ижтимоий тармоққа аллақачон АҚШга қайтганини кўрсатувчи постни жойлаштирди.
Алонсонинг қишлоқдан ҳайдалиши ҳақидаги хабар Парагвай Олимпия ўйинлари раҳбари унинг нотўғри хатти-ҳаракати нима эканлигини аниқ айтмаганидан кейин сир бўлиб қолди.
Алонсо олтинчи ўринни эгаллаб, бешинчи ўринни эгаллаган грузиялик Ана Нижарадзедан 0,24 сония ортда қолгани ва ярим финалга йўл олмаганидан сўнг Олимпиадада умидсизликка учради. Кейин эса фаолиятини тугатганини эълон қилди, аммо мусобақадан кейин Парижни тарк этмади.
The Sun нашрининг ёзишича, Алонсо Парижда тунаб, жамоадошларини қўллаб-қувватлаш учун қолиш ўрнига Диснейлендга кетган. Бу эса унинг жамоаси раҳбарларини ғазаблантирган ва жазо сифатида қишлоқни тарк этишни буюришган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.