Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади

Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади

“Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди давом этмоқда.

Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури билан таништирмоқда. Номзод дастурдаги учинчи мақсад – сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш эканини таъкидлади.

2030 йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш учун далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилиши қайд этилди. Сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади. Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилиши айтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!