Сурхондарёда Тошкентга келиш йўлини қарийб 150 километрга қисқартирадиган йўл қурилмоқда

Сурхондарёда Тошкентга келиш йўлини қарийб 150 километрга қисқартирадиган йўл қурилмоқда

Сурхондарё вилоятида халқаро аҳамиятга эга иккита трассани бирлаштирувчи ва Тошкентга юклар етказилиш вақтини қисқартиришга хизмат қилувчи янги йўл қурилмоқда, дея хабар беради Транспорт вазирлиги.

Маълум қилинишича, ОТБ маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 «Дарбанд–Бойсун–Элбаён» автомобиль йўлининг 5-70 км (65 км) қисмини ва 4Р100 «Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов» автомобиль йўлининг 128-174 км (46 км) қисми реконструкция қилинмоқмоқда.

Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 км ташкил этади.

Мазкур автомобиль йўлларини реконструкция қилиниши билан Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М39 ва М41 автомагистраллари қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун мавжуд 298 км узунликдаги автомобиль йўли 146 км қисқартирилади ва натижада масофа 152 км ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!