Сурхондарёда мактаб ўқитувчиларидан Сардоба учун 10 000 сўмдан 30 000 сўмгача пул олинган

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиларидан Сардоба учун 10 000 сўмдан 30 000 сўмгача пул олинган

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг бир кунлик иш ҳақи Сардобага, яна бир кунлиги мактабларни таъмирлаш учун ўтказилганлиги ҳақида хабар тарқалганди. Сурхондарё вилояти Халқ талими бошқармаси хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди. 

Мазкур ҳолат Сариосиё тумани халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди. Натижада туман халқ таълими тизимида ишлайдиган ходимлар ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида Сирдарё вилоятидаги сув тўғонида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга моддий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ҳар бир ҳодимдан 10 000 мингдан 30 000 минг сўмгача пул маблағи йиғилиб, банк орқали ўтказилганлиги маълум бўлди. Мактабларни таъмирлаш учун эса ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Сариосиё туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу суриштурув якунланганидан кейин қўшимча маълумот берилади. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!