Сурхондарёда ҳайдовчига куч ишлатиб, уни бўғгани айтилган ЙПХ ходими жазоланди

Сурхондарёда ҳайдовчига куч ишлатиб, уни бўғгани айтилган ЙПХ ходими жазоланди

13 май куни ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида можаро юз бергани акс этган хабар тарқалганди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бу ҳолатга муносабат билдирди.

"2021 йилнинг 13 май куни ижтимоий тармоқларда "ГАИ БИЛАН ҲАЙДОВЧИ СОЛИШИБ КЕТДИ. ГАИ ҲАЙДОВЧИГА КУЧ ИШЛАТИБ БЎҒИБ ТАШЛАДИ..." сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Фуқаролар ўртасида ИИО ходимларига бўлган ишончсизлик келтириб чиқарганлиги, муҳокамаларга сабабчи бўлганлиги шунингдек, муқаддам унга нисбатан қўлланилган “Танбеҳ” интизомий жазосидан ўзига тегишли хулоса чиқармаганлиги ва ҳолатга оид бошқа ҳаракатлари ўрганилиб, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 4-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор Болтаев Н. А га нисбатан тайинланган хизмат текшируви хулосаси натижасига кўра ойлик иш ҳақидан «20 фоизи миқдорида жарима» интизомий жазоси эълон қилиниб, мурожаат қилган фуқаро (ҳайдовчи)га нисбатан тузилган маъмурий баённома, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисми бўйича юритилган маъмурий иш ҳаракатдан тугатилганлиги маълум қилинади", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!