Сурхондарёда эр-хотиннинг уриши оммавий жанжал ва пичоқбозликка айланиб кетди

Сурхондарёда эр-хотиннинг уриши оммавий жанжал ва пичоқбозликка айланиб кетди

Сурхондарё вилояти. 2021 йил 10 февраль куни соат 14:30ларда Сариосиё тумани “Нуробод” маҳалласида яшовчи 29 ёшли Ражабой М., нинг олдига собиқ турмуш ўртоғи 29 ёшли Марҳабо М., нинг укаси 18 ёшли Оллоберди Т., ва таниши 17 ёшли Мустафо Р.,лар опасига тегишли бўлган уяли телефон аппаратини олиб қўйганлигининг сабабини билиш мақсадида келганларида, уларнинг ёнидаги ёғоч таёқ (бита) ни Ражабой М., кўриб қолиб, акаси 37 ёшли Фарход М., ҳамда қариндоши 31 ёшли Муродали Ҳ.,лар билан биргаликда қўлларидаги таёқлари билан Оллоберди Т., ва таниши Мустафо Р.,ларга тан жароҳати етказишган вақтларида, Оллоберди Т., доимий равишда ёнида олиб юрадиган чопқи пичоғи билан Фарҳод М.,нинг кўкрак ўнг олд соҳаси, Ражабой М.,нинг чап курак пастки қирғоғига ва Муродали Ҳ.,нинг ўнг пастки қовоқ соҳасига жароҳат етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, Ражабой М., турмуш ўртоғи Марҳабо М., билан норасмий ажрашганликларидан сўнг, Марҳабо М., турмуш ўртоғини рашқ қилиб, у ишлайдиган дорихонага бориб жанжал қилиб, дорихонанинг ойнасини қаттиқ жисм билан уриб синдирганлиги сабабли, Ражабой М., дорихонага етказилган зарарни қоплаб берсагина, уяли телефон аппаратини қайтариб бериш шарти билан олиб қўйганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Оллоберди Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда Ражабой М., Муродали Ҳ., Фарҳод М., лар олган тан жароҳатлари  туфайли шифохонага ётқизилган ва уларга нисбатан  суд тиббий  экспертизаси  тайинланган.

Шунингдек, жиноят иши доирасида ёғоч таёқ (бита) ва чопқи пичоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ва жанжалнинг бошқа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!