Сурхондарёда аёл ва унинг келини эркаклар томонидан калтакланди

Сурхондарёда аёл ва унинг келини эркаклар томонидан калтакланди

Сурхондарёда аёл ва унинг келини эркаклар томонидан калтакланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Санам Саломова (исм-фамилияси ўзгартирилган) устахонасини тўсиб, кўчма дўкон ўрнатиб олган қўшниси Муаттар Ражабовага вазиятни тушунтирмоқчи бўлди. Етмаганига одамлар ўтиб-қайтиб турган ариқ устидаги кўприкнинг устини бетонлаш учун қилаётган хатти-ҳаракатлари ҳам ғайриоддий туюлди.

Икки қўшни муросага кела олмади. Ёши каттаси каттаман, кичиги кичикман демай оғзаки ёвлашишди. Орага томонларнинг тарафкашлари қўшилгач, ур-сол, дўппослаш бошланиб кетди. Санамнинг акаси Салим ва маҳалладоши Сарвар Муаттар Ражабова ва келини Дилбарни ура бошлади. Кўрган кўзга уят эканини унутган қўшниларнинг тўполони маҳаллада яхшигина томошага айланди.

Якунда бир-бирини аямай, соч юлишиб, жанжаллашган қўшнилар ва уларнинг тарафкашларига икки йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!