Сурхондарёда аёл қашқадарёлик фирибгар фолбинларга чув тушди

Сурхондарёда аёл қашқадарёлик фирибгар фолбинларга чув тушди

Музработ туманида 2022 йил 4 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида яшовчилар, С.Суҳайла (исм шарифлар ўзгартирилган) О.Дилкушо ва Андижон вилоятида яшовчи, Ю.Басиралар 28 май куни, туманнинг «Файзобод» маҳалласида яшовчи, К.Ижобатнинг ишончига киришиб, «фарзандингиз оғир касал даволаб берамиз»-деб, 500.000 (беш юз минг) сўмлик “Samsung J2" русумли телефони, 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик бир жуфт тилла зираги ва 100.000 (бир юз минг) сўм пулларини олиб кетганлиги аниқланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан О.Дилкушо, С.Суҳайла ва Ю.Басираларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!