Сурия Трампни Асадни ўлдириш билан таҳдид қилгани учун судга бермоқчи

Сурия Трампни Асадни ўлдириш билан таҳдид қилгани учун судга бермоқчи

Сурия адвокатлар касаба уюшмаси АҚШ президенти Дональд Трампни судга бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

Суд даъвосига унинг 2017 йилда Башар ал-Асадни ўлдириш нияти ҳақидаги баёноти сабаб бўлган.

Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар берди.

"Биз икки ҳафта ичида ушбу масала бўйича адвокатлар конференциясини ўтказамиз ва унда суд жараёнининг ўтказилиши миллий манфаатларга мос келадими ва қандай фойда келтиришини маслаҳатлашамиз", дейди суриялик адвокатлар вакили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!