Супер-Нептун типидаги экзосайёра топилди

Супер-Нептун типидаги экзосайёра топилди

Халқаро астрономлар жамоаси Супер-Нептуннинг ноёб типи сифатида таснифланган экзосайёрани топишди. У Ердан тахминан олти баравар катта ва 35 баравар оғир.

Экзосайёра NASAнинг ТЕSS космик аппарати ёрдамида кашф қилинди, у транзит усули ёрдамида экзосайёраларни қидиради. У Қуёшдан тахминан 26 фоизга каттароқ ва 12 фоизга оғирроқ бўлган G-типидаги юлдуз атрофида айланади.

TESS TOI-2498 ни 2018 йил 12 декабрдан 2019 йил 6 январгача кузатди, натижада унинг ёруғлик эгри чизиғида транзит сигнали аниқланди. Ушбу сигналнинг сайёравий табиати кейинги спектроскопик ва фотометрик кузатишлар билан тасдиқланди.

Янги кашф этилган сайёра радиуси тахминан 6,06 Ер радиусига эга ва унинг оғирлиги 34,62 Ер оғирлигига тенг, бу ҳар куб сантиметр учун 0,86 грамм зичликни беради. У ўз юлдузи атрофида ҳар 3,74 кунда ундан тахминан 0,05 астрономик бирлик масофада айланади. Ҳисоб-китобларга кўра, сайёранинг мувозанат ҳарорати тахминан 1443 келвинни ташкил қилади. Шунга асосланиб, сайёра Супер-Нептун сифатида таснифланган, дейилади lenta.ru сайтида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!