Судан армияси ва махсус кучлари сулҳни яна беш кунга узайтириш бўйича келишув имзолайди

Судан армияси ва махсус кучлари сулҳни яна беш кунга узайтириш бўйича келишув имзолайди

Судан армияси ва тезкор ҳаракат кучлари (махсус кучлар) яқин соатларда гуманитар сулҳни яна беш кунга узайтириш бўйича келишув имзолайди. Бу ҳақда душанба куни Asharq телеканали манбасига таяниб, хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, можаро томонлари вакиллари жорий етти кунлик гуманитар пауза бўйича келишувга эришилган Жидда шаҳрида ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Оташкесим маҳаллий вақт билан 21:45 (Москва вақти билан 22:45) да тугайди.

“Al-Jazeera” телеканали қуролли кучлардаги манбасига таяниб, армиянинг музокаралардаги асосий шарти “махсус кучларни турар-жой бинолари ва касалхоналардан олиб чиқиб кетиш” эканини хабар қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!