Федерал судья Карл Николс халқаро тараққиёт бўйича агентлик (USAID) ходимлари манфаатларини ҳимоя қиладиган касаба уюшмалари даъвосига жавобан вақтинчалик қарор қабул қилди.
Судья даъво аризаси вакиллари талабини қониқтириб, агар Дональд Трамп маъмуриятининг режалари тўхтатилмаса, USAID ходимларига катта зиён етказилиши мумкинлигини таъкидлади.
Суд қарори тафсилотлари, жумладан, аллақачон маъмурий таътилга чиқарилган 500 нафар USAID ходимининг тақдири кейинроқ маълум бўлади.
Reuters хабарига кўра, судья Николс касаба уюшмаларининг бошқа талабларини қондирмаган, улар қаторида USAID биноларига киришни очиш, агентлик грантлари ва шартномаларини молиялаштиришни тиклаш каби масалалар бор.
Жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп USAID ни ёпишга чақирди. Бир кун олдин USAID ходимлари агентликнинг 10 мингдан ортиқ ишчиларидан фақат 611 таси қолдирилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар олишган.
Жума куни тун яримигача 2 мингдан ортиқ ходим маъмурий таътилга юборилиши керак эди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.