Столтенберг НАТО Калининград атрофидаги вазият ҳақида гапирди

Столтенберг НАТО Калининград атрофидаги вазият ҳақида гапирди

НАТО Калининград атрофидаги вазият бўйича Литва билан доимий алоқада эканини билдирди. Литва “Европа Иттифоқи киритган санкция туфайлигина транзит йўлини блокламоқда”, дея баёнот берди шу мавзуда НАТО Бош котиби Йенс Столтентберг Брюсселда “Politico” газетасига интервьюда.

“Литва НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо. Шимолий альянс давлатлари ЕИ жорий этган сакцияни тўла қўллайди”, деди Столтенберг.

Литва темир йўллари 18 июнь куни ярим тундан бошлаб Калининградга кираётган ва вилоятдан чиқаётган Европа санкциясига тушган маҳсулотлар транзитини тўхтатди.
Вилоят губернатори Антон Алихановнинг таъкидлашича, Калининград ва Россиянинг бошқа вилоятлари ўртасида ташиладиган маҳсулотларнинг 40-50 фоизи санкция остида қолган. “Гап қурилиш материаллари, металл, хусусан, маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ашёлар устида кетмоқда”, деди мулозим.

Алихонов транзит чеклов кўмирга (10 августгача), бензин ва дизелга (5 декабргача) ҳали тааллуқли эмаслигини ҳам қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!