Spark, Nexia 3 ва Cobalt‘нинг 5 та давлатдаги нархи маълум қилинди

Spark, Nexia 3 ва Cobalt‘нинг 5 та давлатдаги нархи маълум қилинди

6 январь куни АОКАда «Ўзавтосаноат» АЖ масъуллари билан ўтказилган матбуот анжуманидан сўнг ташкилотнинг Савдони ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мирмақсудов «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг бир қанча саволларига жавоб берди.

Суҳбат чоғида «Ўзавтосаноат» расмийси UzAuto Motors’нинг айни пайтда хорижга энг кўп экспорт қилинаётган енгил автомобиллари — Spark(R2), Nexia 3 ва Cobalt(R4)нинг бешта давлатдаги АҚШ доллари курсидаги нархини маълум қилди.

Spark (R2)

  • Ўзбекистон: 7005 — 8161 доллар;
  • Россия: 9441 — 10263 доллар;
  • Қозоғистон: 11011 — 11794 доллар;
  • Беларусь: 9817 — 10623 доллар;
  • Украина: 9929 — 11014 доллар.

Nexia 3

  • Ўзбекистон: 7986 — 9605 доллар;
  • Россия: 8861 — 10118 доллар;
  • Қозоғистон: 9051 — 10956 доллар;
  • Беларусь: 9717 — 10903 доллар;
  • Украина: 10115 — 11268 доллар.

Cobalt (R4)

  • Ўзбекистон: 9118 — 10595 доллар;
  • Россия: 9716 — 10972 доллар;
  • Қозоғистон: 10593 — 12521 доллар;
  • Беларусь: 9651 — 10860 доллар;
  • Украина: 10157 — 11369 доллар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нархлар 2020 йил 3 январь кунги ҳолатига берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!