Сохта 10 минг доллар операцияси фош этилди

Сохта 10 минг доллар операцияси фош этилди

Сохта валюталарнинг муомаласига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши кураш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда сохта валюталарнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаролар М.Ш ва Н.Н.лар шартли харидорга 10 минг АҚШ доллари сохта валюталарини 6500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!