Сонам Капур яқинда она бўлади

Сонам Капур яқинда она бўлади

36 ёшли Болливуд актрисаси Сонам Капур фарзанд кутмоқда. Таниқли актёр Анил Капур ва унинг хотини Сунита яқинда бобо ва буви бўлади.

Актриса Instagram саҳифасига ҳомиладорлиги акс этган суратини жойлаб, она бўлишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

«Сенга ғамхўрлик қилиш учун тўрт қўл, икки юрак — йўлнинг ҳар қадамида сен учун уради. Сени қўллаб қувватлайдиган ва муҳаббат берадиган бир оила. Сен билан саломлашишни интиқлик билан кутмоқдамиз», — дейди Сонам Капур постида.

Актриса 2018 йил таниқли тадбиркор, мода бренди эгаси Ананд Аҳуж билан турмуш қурган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!