Сомалида портлаш юз берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

A A A
Сомалида портлаш юз берди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Дастлабки маълумотларга кўра, Сомалининг марказидаги Беледвейн шаҳрида миналаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар жароҳатланган.

Бироқ қайд этилишича, қурбонлар сони ҳозирча аниқ эмас. Жабрланганлар сони ортиши истисно қилинмайди.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!