Солиқ қўмитасида хатога йўл қўйган раҳбарлар жиддий жазоланди

Солиқ қўмитасида хатога йўл қўйган  раҳбарлар жиддий жазоланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳрида қайд етилган фойда солиғи бўйича ҳолатлар Солиқ қўмитаси томонидан зудлик билан ўрганилди. Бу ҳақда ЎЗА хабар берди.

Қўмита мажбурий тарзда бўнак ундирилишини ўзбошимчалик, деб баҳолаган. Тезкор ўрганиш натижалари танқидий равишда кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйганликлари учун Солиқ қўмитаси масъул назорат департаменти бошлиғи Б.Муқимов ва Тошкент шаҳар бўлим бошлиғи О.Лутфуллаев эгаллаган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимжанов ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Мирпўлатовнинг махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилиб, интизомий жазо чораси белгиланди.

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Х.Базаровга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!