Сирғалида юк крани қулаб тушди. Воқеа юзасидан ФВВ баёнот берди

Сирғалида юк крани қулаб тушди. Воқеа юзасидан ФВВ баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда “Ҳозиргина Янгиҳаёт туманида қурилаётган "новостройка"лардан бирида кран қулаб тушди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Бугун, 19-ноябр тахминан соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар Сирғали тумани Чоштепа кўчасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг қурилиш жараёнида фойдаланиш учун ўрнатилаётган юк кўтариш крани қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари етиб борган. Ҳозирда вазият тафсилотлари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!