Сирдарёда пахта теримчилари учун чодирлар шаҳарчаси қурилди

Сирдарёда пахта теримчилари учун чодирлар шаҳарчаси қурилди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида синов тариқасида пахта теримчилари учун чодирлар шаҳарчаси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Меҳнат вазирлигининг «Газета.uz»га хабар қилишича, шаҳарча 400 кишига мўлжалланган. Унда теримчилар учун барча зарур шароитлар: тиббиёт пункти, овқатланиш, душ, ҳожатхона, иссиқ сув ва ўрин-жой кўзда тутилган.

Жорий йилда чодирлар шаҳарчаси фақатгина Сирдарё вилоятида очилади, чунки ушбу вилоятда пахта кампанияси вақтида ишчи кучи тақчиллиги кузатилади. Вилоятда жами 90 та шундай шаҳарча барпо этиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!