Октябрь ойида Сирдарёда ЙПХ инспектори Б.Бобожонов ҳамда «сирена» мосламасини ёқиб келганликда гумонланиб тўхтатилган Ласетти русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Ходим мазкур ҳолатни суратга олгани учун ҳайдовчининг уяли алоқа воситасини олиб қўйган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабардан сўнг, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланганди.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси батафсил ахборот берди.
«Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текширувида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги низом ҳамда ИИВнинг айрим меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО ЙПХ инспектори Б.Бобожанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинди», — дейилади хабарда.
Воқеа 7 октябрь куни М-34 автомобиль йўлининг 90-километрида содир бўлганди. Фуқаро ва ЙПХ ходими келишмовчилигига ҳайдовчининг яқинлари ҳам аралашади ва шахсий уяли алоқа воситаси ёрдамида тасвирга олишади. Сафдор Б.Бобожонов ўзини тасвирга олишига қаршилик қўрсатганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг 2018 йил йил 1 декабрдаги [975-сон] қарори билан тасдиқланган низомгнинг 4-боби, 18 бандига кўра мувофиқ, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш мумкин. ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно. Қолаверса, хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига ҳам эга.
Ҳудди шу низомнинг 3-бобида ЙПХ ходимининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилган.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
2025 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррелга 66,08 долларгача тушди. Бу пасайиш жаҳон ёқилғи бозорида таклиф ортиқчалигидан хавотир ва глобал иқтисодий ўсиш борасидаги ноаниқлик билан боғлиқ.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Орбан "Германия учун муқобил" партияси раҳбари Алиса Вайделни Германия Федератив Республикаси ҳудудида ўнг экстремистик деб тан олиниши ортидан қўллаб-қувватлади.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.