Сирдарёда ака синглисини резина билан бўғиб ўлдириб қўйди

Сирдарёда ака синглисини резина билан бўғиб ўлдириб қўйди

Сирдарё туманида ака ўз синглисини резина билан бўғиб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 10 март куни содир бўлган. Сирдарё тумани “Заршунос” маҳалласида яшовчи Т. исмли йигит синглиси билан ўзаро келишолмай қолиб, кучли стресс оқибатида резина билан уни бўғган.

Шу пайтда синглисининг аҳволи оғирлашиб, вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, Сирдарё тумани “Интилиш” маҳалласида мазкур жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят прокурори биринчи ўринбосари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!