Сирдарёда 1.2 миллиард сўмдан ортиқ давлат бюджети талон-тарож қилинган

Сирдарёда 1.2 миллиард сўмдан ортиқ давлат бюджети талон-тарож қилинган

2021 йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят туризм ва спорт Бош бошқармаси томонидан 24 турдаги жами 2612 дона спорт анжомларини харид қилиш учун 7 та фирма билан умумий қиймати 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмлик 31 та шартнома тузилган. Лекин, Бош бошқарма ҳамда фирмаларнинг мансабдор шахслари ўзаро келишган ҳолда спорт анжомларини сунъий қимматлаштирилган нархларда олди-соттисини амалга оширишган.

Аниқланган ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган судга оид товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, умумий ўртача бозор қиймати 720 млн. 361 минг сўмни ташкил этган спорт анжомлари 1 млрд. 976 млн. 778 минг сўмга сотиб олиниб, жуда қўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!