Сирдарё вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Сирдарё вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Джахонгир Эркинович Зохидов тайинланди.

Джахонгир Зохидов 1987 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2012 йилда Самарқанд вилояти адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган ва ҳозиргача адлия органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

2023 йилдан ҳозирги вақтга қадар Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!