Сингапур: учинчи дунёдан биринчи дунёга

A A A
Сингапур: учинчи дунёдан биринчи дунёга

Миллий тараққиёт, ўзликни англаш, дунёга чиқиш ҳеч қачон ва ҳеч ерда силлиқ кечмаган. Бунинг боиси, дунё йўллари, бозор ва минбарлари аллақачон бўлиб олинган, эгасиз бирорта дўконча ҳам қолмаган, бунинг устига, у ерда ҳеч ким бизни қуруқ савлатимиз учун кутиб тургани йўқ, турмайди ҳам. Дунё ҳамжамиятидан ўрин олиш учун амалий ҳаракатлар, натижалар, бирлик, якдиллик, муштарак мақсадлар зарур.

Яқинда  ғоят қизиқарли бир китоб қўлимга тушди. Иқтисод фанлари доктори Муртазо Раҳматов ва жаҳон физиологлар жамияти Стокгольм акаде­мияси аъзоси, профессор Бакридин Зариповлар ҳаммуаллифлигида чоп этилган “Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир” сарлавҳали китобни худди шу чоққача китоб кўрмаган ўқувчидай ютоқиб ўқиб чиқдим ва… қўлимга қоғоз-қалам олиб, қайта ўқишга тушдим.

Бу китоб нима ҳақида? Бу саволга: “Бундан салкам ўттиз йил аввал истиқлолга эришган давлатлар учун бугун ҳам, бундан кейин ҳам  ғоят муҳим бўлиб қолаётган вазифалар, ечими изланаётган муаммолар ҳақида”, деб жавоб қайтариш мумкин. Унда ғоят оғир шароитда йирик давлат таркибидан ажралиб чиққан, бор мол-мулки ўн уч қаватли ижара уйидангина иборат бўлган Сингапурни қисқа вақт ичида жаҳоннинг иқтисоди бақувват, коррупциядан холи, бугун ҳам шитоб билан ривожланаётган мамлакатига айлантирган, барча дунё­вий рейтингларда биринчиликни сақлаб келаётган ушбу мамлакатга узоқ йиллар бошчилик қилган машҳур давлат арбоби Ли Куан Юнинг ноёб тажрибалари ҳақида гап  боради.

Мутахассислар Ли Куан Юни ғайрат-шижоатда, тафаккур ва жасоратда бир вақтлар ўзининг машҳур “Очиқ эшиклар сиёсати” билан Хитой иқтисодини баланд чўққига олиб чиққан, ялпи ички маҳсулотнинг бардавом ўсишини таъминлаган Ден Сяопинга қиёслашади. Сингапур босиб ўтган йўлга эътибор берсак, бу қиёснинг ғоят ўринлилигига ишонч ҳосил қиламиз.

— Мендан қисқа вақт ичида Сингапур қандай қилиб дунёнинг ривожланган мамлакатига айлангани ҳақида сўрашади, — дейди Ли Куан Ю. — Мен уларга “Бу ерда ҳеч қандай сир йўқ, мўъжиза яратганим ҳам йўқ. Шунчаки Ватаним олдидаги бурчимни бажардим, холос”, деб жавоб бераман. Ишни шундай ташкил қилдимки, давлат бюжетининг катта қисмини таълим соҳасига йўналтирдим. Муаллимлар мавқеини жамиятнинг қуйи табақасидан  юқори мартабага кўтардим. Бизда мўъжиза яратган кишилар, шуб­ҳасиз,  муаллимлардир. Улар илм, ахлоқ, меҳнатни севадиган, ҳақиқатни қадрлайдиган янги ватанпарвар, айни чоғда камтарин авлодни тарбиялаб етиштирдилар”.

Китобда янги авлод яратган “мўъжиза”ларга доир кўплаб  маълумотлар келтирилади. Мамлакат аҳолиси 5 миллион киши. Эркаклар ўртача 80, аёллар 85 ёш умр кўришади. Бизнес билан шуғулланиш шароити бўйича жаҳон Doing Business  рейтингида Сингапур 1-ўринда туради. Ли Куан Ю мамлакат бош вазири бўлиб ишлаган 1965–1990 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши ўртача 9,2 фоизни ташкил этган. ЯИМ аҳоли жон бошига 400 АҚШ долларидан 12,2 минг долларгача кўтарилган. 2014 йилда бу кўрсатгич 81364 долларга тенг бўлди. Сингапур рақобатбардошлик  бўйича 2015 йил маълумотларига кўра, Швейца­риядан кейин иккинчи ўринда туради. Бундан кўринадики, Сингапурда, гарчи буни жаноб Ли Куан Ю эътироф этмаса-да, чинакам “мўъжиза”, фаровонлик сари “буюк сакраш” юз берган. Давлат арбоблари, сиёсатдонлару иқтисодчиларни айни шу феноменнинг сири қизиқтиради.

Ли Куан Ю 1923 йил 16 сентябрда келиб чиқиши хитойлик бўлган оилада туғилган. Иккинчи жаҳон уруши тугаган йили Сингапурдаги Раффлз коллежини битиргач, ўқишни давом эттириш учун Лондонга бориб, дастлаб иқтисод мактабида, сўнг Кэм­бриждаги Фицуильяма коллежида таҳсил олади. Талабалар орасида ўта зийрак ва тиришқоқлиги билан ажралиб туради. Ҳуқуқшунослик ва иқтисодиёт бўйича иккита аъло даражадаги диплом эгасига айланади. Сингапурга қайтгач, иш фаолиятини “Лейкок энг Он” адвокатлик идорасида бошлайди. Орадан икки йил ўтгач, ўзининг мустақил адвокатлик конторасини йўлга қўяди. Адвокат сифатида оддий ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Алоқа ходимлари касаба уюшмасининг Буюк Британия мустамлакачилар маъму­риятига қарши даъвоси билан шуғулланиб, судда ютиб чиққади ва машҳур бўлиб кетади. 1955 йили Сингапур қонунчилик ассамблея­сига сайланади. 1959 йили Сингапур ўзини ўзи бошқарувчи давлат мақомини олади, Ли Куан Ю аъзо бўлган Халқ ҳаракати партияси парламентда 51 ўриндан 43 тасини эгаллаганидан кейин мамлакатнинг биринчи Бош вазири бўлади. 1965 йили Сингапур расмий равишда мустақил давлат деб эълон қилингач, Ли Куан Ю ўзининг мамлакатда  тартиб-интизом ўрнатиш, хорижий инвесторларга солиқ ва экспорт имтиёзлари бериш, коррупцияга қарши аёвсиз кураш бошлаш дастурини эълон қилди. Турли даражадаги амалдорлар, уларнинг оила аъзолари жазога тортилмаслик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Судларга коррупция ва бошқа ноқонуний йўллар билан орттирилган даромадни давлат фойдасига мусодара қилиш ваколати берилди. Бу тўғрида бош вазир шундай ёзади: “Коррупция­га ружу қўйганларни жазолаш муаммосига дуч келар эканмиз, биз, аввало қонунларимизни кучайтирдик. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бюроси раҳбарига тўла ишонч билдирдим, унга қонун доирасида чекланмаган ваколат бердим, у  ҳар куни 24 соат давомида менга бевосита мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди. Иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, инвестиция киритишдаги муаммоларни ҳал қилиш муддатини бир кун қилиб белгиладим. Коррупция қадамба-қадам бартараф этила бошланди…”

Дунё сиёсатдонлари Ли Куан Ю қатъият ва ишонч билан ўтказган ислоҳотларни бежиз “инқилобий” деб аташмаган. Унинг биргина тозаликка риоя қилиш борасидаги сиёсати бугун ҳам дунё­нинг кўпгина мамлакатлари учун ноёб намуна бўлиб турибди. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Сингапурда умуммиллий тозалик компанияси ўтказилади. Унга кўра, белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани, кўчага (жамоат жойларига) тупургани учун катта миқдорда жарима жорий этилади. Масалан, сигарета қолдиғини ерга ташлагани учун 1000 долларгача, бу иш қайта такрорланса 2000 долларгача, учинчи мартасида 5000 долларгача жарима ундирилади. Тўпланган пуллар ахборот технологияларини ривожлантиришга сарфланади.

Ли Куан Ю инглиз, малай, хитой ва япон тилини яхши билгани боис, тахмин қилиш мумкинки, у саводсизликка қарши курашда, аниқроғи, мамлакатда янги илмли авлодни тарбиялашда Япония­нинг урушдан кейинги тажрибасини, шубҳасиз,  инобатга олган. Унинг “Сингапур: тараққиёт йўли ҳақида аччиқ ҳақиқат”, “Сингапур: учинчи дунёдан биринчи дунё сари”, “Дунё келажаги хусусида шахсий қарашларим” китобларини ўқиган китобхон ўзи учун кўп саволларга, жумладан, ялпи ички маҳсулотнинг ақл бовар қилмас даражада ўсиши, Сингапурнинг Нью-Йорк ва Лондондан кейин дунё­нинг энг йирик молия марказига айланиши сабабларини билиб олади. Унинг россиялик талабалар билан учрашувда айтган қуйидаги сўзларига эътибор берайлик: “Ҳокимият тепасига келганимизга қадар мамлакатда коррупция кенг тарқалган, барча соҳаларда чуқур илдиз отган эди. Британияликлар ўз ҳукмронликларидан фойдаланиб, маҳаллий раҳбарлар билан ҳокимиятни бўлишиб олган, айниқса, ўтиш даврида уларга катта ваколат бериб қўйишган эди. Бу келишув пора­хўрликни авж олдирди, совға олиш, кейинчалик пул билан “миннатдорлик” билдириш ялпи одат тусига кирди. Биз бунга қатъий чек қўйишга қарор қилдик. Коррупция иллатини енгишнинг бошқа йўли йўқ эди. Қўшни давлатларда улкан табиий заҳиралар — нефть, газ, ўрмонлар, дарё ва гидроэлектростанциялар бор. Бизда-чи? Кичик бир оролмиз, холос. Нима қилишимиз керак? Энг аввало, бутунлай бошқача яшаш тамойилларига суянмоғимиз керак, деган фикрга келдик. Яъни, сен — порахўрсан, мен эса бундан ҳазар қиламан, сизнинг мамлакатингизда яшаш хавфсиз эмас, бизда эса бунинг тамомила акси, яъни тинчлик, хотиржамлик ҳукмрон. Аёл киши тунги соат учда кўчага чиқса ҳам, унга ҳеч бир таҳдид бўлмайди, дея олишимиз керак. Шундай бўлди ҳам. Сизлар мендан “Бунга қандай эришдингиз? — деб сўрамоқдасиз. Одамларга токи ўз йўлимизни топа олмас эканмиз, яшаб қололмаслигимизни тушунтирдик. Бизда нефть ҳам, газ ҳам йўқ, аммо  минтақадаги энг йирик нефт­ни қайта ишлаш мажмуалари мамлакатимизда гуриллаб ишлаб турибди…”

Сингапур раҳбари хорижий сафарлари ҳақида хотиралар ёзар экан, сиёсатдонлар, турли соҳа мутахассислари ва, айниқса, талабаларнинг саволларига берган жавобларини умумлаштириб, шундай дейди: “Сиёсий етакчи бўлиш шуки, атрофингиздаги одамлар, энг аввало халқ, мамлакат сизнинг оқилона раҳбарлигингиз туфайли бойиб бораётганини эътироф этсин”, “Бугунги дунёда ҳар бир кишининг, айниқса, раҳбарнинг қадр-қиммати унинг билими ва кўникмалари билан ўлчанади. Агар сиз доҳий даражасига кўтарилган бўлсан­гиз-у, меҳнат бозорида одамларга ҳеч нима таклиф этмасангиз, қадрингиз бир пул деяверинг”, “Иқтисодий ҳамкорлар ўртасида ўзаро ишонч бўлиши зарур. Биз ҳар бир шартномани имзолашдан аввал, унинг шартларини чуқур ўрганиб чиқамиз, кейин ё имзолаймиз ё имзоламаймиз. Имзо қўйган бўлсаг-у, бирор камчилиги аён бўлиб қолса ҳам, уни, албатта бажарамиз. Бирор келишув натижаси бўйича ютқизиб қўйган бўлсангиз ҳам, оқибатда сиз, албатта, ютуққа эришасиз”, “Раҳбарлик лавозимларини ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий аҳволидан қатъи назар, қобилиятли кишилар эгаллашлари лозим”, “Агар биз кучсиз инсонлар бўлганимизда, шубҳасиз, ҳалокатга юз тутар эдик… Сингапур минтақадаги бош­қа мамлакатларга нисбатан янада уюшқоқ, янада самарадор ва шижоатли бўлиши керак”, “Кичкинагина, бор-йўғи 150 нафар балиқчи яшайдиган қишлоқча ўрнида экватордан икки градус масофада жойлашган дунёнинг энг йирик шаҳарларидан бирини қурдик…”

Заҳматкаш икки олимнинг саъй-ҳаракати билан ўқувчилар қўлига етиб борган ва қизиқиш билан ўқилаётган ушбу китобда Ли Куан Юнинг ўзи учун белгилаган кўпдан-кўп ҳаётий қоидалари ҳам келтирилган. Мана, уларнинг айримлари:

“Ўзингизни англанг, имкониятларингиз доирасидан чиқиб кетманг”.

“Агар сиз иқтисодий ривожланишни хоҳласангиз, яқин қўшнилар билан жанжалга борманг, аксинча, улар билан савдо-сотиқ ва бошқа алоқаларни кучайтиринг”.

“Умр бўйи ўқинг, ҳамиша ўқувчи мақомида қолинг, мутолаа қилишдан чарчаманг, энг яхши ғояларни ўзлаштиринг. Муваффақиятга эришишнинг ягона формуласи — ўқиш, ўрганиш”.

Шу ўринда айтиш мумкинки, Ли Куан Ю ўзининг “Ҳамиша ўқувчи, яхши ғояларни ўрганувчи талаба мақомида қолинг”, деган қоидасига аввало ўзи қатъий амал қилганини сезиш қийин эмас. Бизнингча, у улуғ муаллим Конфуцийнинг бугун ҳам ўз моҳиятини йўқотмаган назарий  таълимотини, Хитой раҳбари Ден Сяопиннинг амалий тажрибасини жуда чуқур ўрганган. Буни қуйидаги мисолларда кўриш мумкин.

Ли Куан Ю сиёсатида Хитой раҳбари Ден Сяопиннинг ҳам салмоқли “из”лари кўзга ташланади. Бу улуғ ислоҳотчи Хитой давлати раҳбарлигига келгач, энг аввало, ўарб давлатлари билан яхши муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилади. 1979 йили Оқ уйда АҚШ Президенти Жимми Картер билан учрашади. Япон-Хитой муносабатларида илиқлик пайдо бўлади. 1984 йили Хитой-Буюк Британия келишувига имзо чекилади. Ке­йинроқ Португалия билан ҳам  битим қабул қилинади. Мамлакат иқтисодиётида ғоявий принципларнинг роли камайтирилади. Расмий йиғилишда “Капитализмми ёки социализмми?” деган мав­ҳум баҳсга ўралашиб қолмаслик кераклигини уқтиради. “Мушукнинг ранги қандай бўлиши муҳим эмас, сич­қонни тутса бўлди”, деган қоидаси дунё бўйлаб қанот қоқади. Мамлакатда “Очиқ эшиклар сиёсати” амалга оширилади.

Шу ўринда эътироф этиш керакки, улуғ донишмандларнинг давлатчиликка доир юқорида келтирилган фикрларининг ҳаётийлигини бугунги Ўзбекистон мисолида яққол кўриш мумкин. Мамлакатимизнинг истиқлол йилларида шаклланган ва кейинги йилларда янги ижтимоий маъно-моҳият касб этган сиёсатида халқимизнинг асрлар синовидан ўтган ҳаётий тажрибалари, улуғ алломаларнинг давлат ва раиятни бош­қариш хусусидаги кўрсатмалари, хусусан, Соҳибқирон Амир Темур ўгитларига амал қилиш мавжудлиги сезилади. Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик фао­лияти халқни тинглашдан бошланди.

Дунё ривожининг бугунги шиддати шундайки, тадбиркорлик, ишбилармонликка кенг йўл очмай, инновацион ғоялар ва технология­лардан унумли фойдаланмай туриб, кўзланган юксак марраларга етиш қийин. Шу боисдан ҳам мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш, ижтимоий ҳимояни янада кучайтириш, таълим-тарбия асосларини янгилаш, яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўйиш кейинги уч йил ичида давлат сиёсатининг, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи йўналишлари этиб белгиланди. Мактабгача тарбия, Инновацион ривожланиш вазирликларининг ташкил этилиши миллий тараққиётнинг янги босқичига ўтишда локомотив ролини бажара бошлади.

Фикр жамиятни ривожланишда, ҳаракатда, соғлом ҳолатда ушлаб туради. Фикр фикрдан унади. Фикрлар хилма-хиллиги ҳаётимизни тараққиёт сари йўналтиради. Фикрсизлик дунёнинг катта бир қисмини титратиб турган шўролар салтанатини инқирозга олиб келди.

Фикр ривожига нима туртки беради? Жамият ҳаётидаги умумий эркинлик, фикрлар хилма-хиллиги, танқидга тўғри муносабат, албатта. Матбуотда  қиёсий таҳлиллар, аччиқ, аммо ўринли тан­қид, эътиборга молик таклифлар қанча кўп бўлса, ҳақиқатни англаш, муаммоларнинг адолатли ечимларини топиш имконияти шунча ошади. Ўз-ўзига танқидий муносабатда бўлган, бошқаларга эмас, энг аввало, ўзига, виждонига  ҳисобот беришга одатланган, ўз ҳисоботидан биринчи галда ўзи қониқиш ҳосил қиладиган жамият ҳеч қачон кам бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

Дунё тарихида машҳур давлат ва жамоат арбоблари каби, машҳур нутқ, машҳур маъруза ва фав­қулодда муҳим баёнотлар ҳам бўлади. Жамият ривожи, эл-юрт равнақига хизмат қилган бундай чиқишларда баён қилинган қамровли фикрлар, орадан йиллар ўтса-да, эл-юрт эътиборида бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг мўътабар минбарида туриб сўзлаган нутқи, шуб­ҳасиз, ана шундай муҳим тарихий ҳужжатлар сирасига киради.

Дунё фавқулодда шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги вазиятда инсон ва унинг ҳаёти, она заминнинг тақдири, сув ва ҳаво, келажак насллар ризқи билан боғлиқ ўта мураккаб муаммолар ҳам юзага келмоқда. Бу муаммолар бир миллат ёки бир мамлакатга эмас, жами инсониятга тааллуқли экан, ечим йўлларини биргалашиб, ақл-идрок ва яхши қўшничилик тафаккури билан қидиришдек қадим шарқона одоб зарур бўлади. Давлатимиз раҳбарининг маърузаси дунё аҳлини мана шу заруратдан огоҳ қилди.

Бугун дунё харитасидагина эмас, унинг ижтимоий-маънавий қиёфасида ҳам жиддий ўзгаришлар юз бермоқда. Илм-фан тараққиёти натижалари тўла-тўкис инсон фароғати учун хизмат қилмоқда деб айтиш қийин. ўарб мамлакатларида йирик саноат корхоналари ишчиларини замонавий роботлар билан алмаштириш режалари амалга оширилаётгани кўпчиликка маълум. Ўзбекистоннинг янги сиёсатида “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган бу ёруғ оламнинг мангу ҳақиқати, фусункор фалсафаси мужассам  тамойил устуворлик қилмоқда. Одамлар давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари одамлар учун ишлаши керак, деган даъват жамият аъзоларининг қон томирларига янгича куч-қувват, жўшқинлик  бахш этди.

Истиқлол йилларида кечган умримизга танқидий кўз ташлаб, хато-камчиликларни таҳлилдан ўтказиб, халқимизнинг салоҳияти ва имкониятларини чамалаб, ғайрат-шижоатга тўла ёшларимизни руҳлантириб, янги ҳаракатлар стратегиясини қабул қилганимиз, халқни тинглаш, унинг ичида бўлиш, муаммоларини ҳал қилиш давлат идораларининг бирламчи вазифасига айлангани Ўзбекистонда янги уйғониш фасли куртак ёзаётгани, мева тугаётганидан далолатдир. Дунёнинг жуғрофий жиҳатдан бир-бирига туташиб кетган неча-неча давлатларида диний ва ирқий можаролар авж олиб турган бир пайтда Президентимизнинг “Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоридир. Биз Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, деган сўзлари ва бу ниятнинг бос­қичма-босқич амалга ошаётгани кўпларнинг ҳавасини  келтирмоқда. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Ал-Ҳусайн мамлакатимизга ташрифлари чоғи бу сиёсатнинг самараларини ўз кўзлари билан кўришди, миллий ва умуминсоний қадриятлар Ўзбекистонда юксак мақомга эга эканлигига ишонч ҳосил қилишди. Самар­қандда ўтказилган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги ҳалқаро анжуман мамлакатимизнинг янги халқчил йўли, инсон омилига бўлган юксак эътиборни  дунёга намоён этди.

Ўзбекистон кейинги уч йил ичида дунё ҳамжамияти олдида ўзининг беғубор ташқи ва меҳр-мурувватга тўла ички сиёсатини тўла намоён этди. Яқин ўтмишнинг одамларнинг эркин ҳаракат қилишини чеклайдиган, бир оила аъзолари, бир сулола, илдизи бир миллат вакилларини бир-бирларидан узоқлаштирадиган  чекловлари бекор қилинди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик фаоллашди, инсонпарварлик, кечиримлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тўғри йўлдан адашганларни соғлом ҳаётга, хорижда боқувчисиз қолиб кетган болаларни Ватанга қайтариш чора-тадбирлари белгиланди.

Бир вақтлар Япониянинг собиқ бош вазири, таниқли иқтисодчи Танака: “Оллоҳ яратган ерости ва ерусти бойликларидан кимнинг фойдаланиши эмас, уларнинг ҳазрати Инсонга хизмат қилиши муҳим”, деган эди. Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик сиёсати замирида айни шу теран маъно мавжуд.

Аҳмаджон Мелибоев

Manba: hidoyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Толибон Афғонистонда қизларнинг турмуш қуриш ёшини пасайтирди

Афғонистонда Толибон қизларнинг турмуш қуриши учун энг кичик ёш чегарасини тўққиз ёшгача пасайтирди.

Андрей Сибига урушда катта ўзгариш вақти келганини маълум қилди

Бу инвестиция ҳаётимиздаги энг тинч мукофотни олиб келади, — дея қўшимча қилди Сибига.

Путин ва Трампнинг Хитойга ташрифлари Украинага бўлган босимни оширди

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг Хитойга уюштирган ташрифлари Украинага нисбатан босимни кучайтирди.

“Толибон” никоҳ ёши ҳақида: Афғонистонда эркаклар 9 ёшли қизларга уйланишлари мумкин

Тегишли ҳужжат ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан маъқулланган ва режимнинг расмий газетасида чоп этилган, деб ёзади The Times.

Аргентиналик юлдуз «Ман Сити»га ўтиш ниятида

«Челси» футболчиси Энцо Фернандес агар «Манчестер Сити»ни Энцо Мареска бошқарса, жамоасини ўзгартиришга ўтишга тайёр. Бу ҳақда ESPN Argentina хабар берди.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.

Мюнхенда Хитой жосуслари экани гумонланаётган шахслар қўлга олинди – DW

Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.

Моссаднинг Эрон бўйича режаси барбод бўлди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.

Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди​​​​​​​

Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф ўқувчиси бўлган.

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди

Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.