Сингапур “иқтисодий мўъжизаси”нинг муаллифи Ли Куан Юнинг тажрибаси ва ўгитлари

A A A
Сингапур “иқтисодий мўъжизаси”нинг муаллифи Ли Куан Юнинг тажрибаси ва ўгитлари

2015 йилнинг 23 мартида Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю 91 ёшида дунёдан ўтган эди. Ли Куан Ю 1959 йилдан 1990 йилгача Сингапур давлатининг бош вазири лавозимида ишлади. У Сингапур “иқтисодий мўъжизаси”нинг муаллифи саналади.

"Иқтисодий мўъжиза" феномени XX асрда дунёнинг қатор давлатларида кузатилган. Бу феноменни ЯИМ суръатининг тезлик билан ўсиши белгилайди. Мазкур феноменнинг ўзига хос хусусияти давлат томонидан қатор соҳаларнинг изчил қўллаб-қувватланишидир. Сингапур мисолида олсак, бу кичик давлатда етакчи соҳалар - кемасозлик, электроника саноати ва нефть қазиб олиш айнан шу даврда ривожлантирилди. Ли Куан Юнинг бошқаруви остида Сингапур бутун дунёда юксак мавқега сазовор бўлди. 

Қуйидаги ўгитларни Ли Куан Юнинг фуқарони 31 йиллик бошқариш тажрибасидан деб қабул қилинг.

  • Менга бир неча марталаб тухумлар отишган.
  • Мен ютуқ ва инқирозларни бошдан кечирдим. 35 ёшимдан бошлаб фақат бу мамлакатни ишлашга қандай қилиб ундаш ҳақида фикр юритдим.
  • Мен зўр ҳуқуқшунос бўлмоқчи эдим. Британияликлар бошқараётган мамлакатда ҳуқуқшунос бўлиб етишиш учун британ бўлишимга, Британия инглизчасини ўрганишимга тўғри келди; университетларда ва энг яхши ҳуқуқшунослик мактабларида таҳсил олдим.
  • Агар сингапурликларни инглизча ўрганишга мажбурласам, қаршилик кўрсатишган бўларди. Агар хитой тилини ўрганишга мажбурласам ҳам иш пачаваси чиқарди. Аммо мен инглизча ёки ўз она тилини танлаш ихтиёрини ҳар бир ота-онага қолдирдим. Орадан ўттиз йил ўтди ва инглиз тили Сингапурда етакчи тилга айланди.
  • Ҳамма инглиз тилини ўрганиши керак, она тили эса иккинчи ўринда.
  • Гуллаб-яшнашни истасак, фақат ўзимизгагина ишонишимиз лозим.
  • Очиғини айтадиган бўлсак, кўз ўнгимиздаги Ғарбдан ўрнак олмаганимизда ҳеч қачон олға интилмасдик. Қолоқ иқтисод ва жамиятлигимизча қолар эдик. Аммо Ғарб андазасидан тўла нусха олмоқчи ҳам эмасмиз.
  • Биз социал давлатга хос бўлган услублардан фойдаланмадик, чунки социалистик бараварлаштириш натижасида улуғ Британия халқи қандай қилиб ўртамиёналикка юз тутганининг гувоҳи бўлдик.
  •  “Бир кишининг бир овозга эга” тизимини ягона тўғри йўл деб ҳисобламайман. Шахсан мен қирқдан ошган ҳар бир оилали эркак икки овозга эга бўлса, ҳаммага фойда, дейман. Чунки у анча ақл-идрок билан болаларини ўйлаб овоз беради. У ўттиз яшар йигитчага қараганда жиддийроқ сайловчи бўлади.
  • Биз аҳоли жуда зич жойлашган мамлакатдаги осмонўпар биноларда истиқомат қиламиз. Шунинг учун қўшниларимизни ҳурматлашга ўрганишимиз лозим.
  • Бизнинг бирорта табиий бойлигимиз йўқ, заминнинг стратегик аҳамиятли кичик бўлагида яшовчи одамларимиз бор холос.
  • Жазонинг муқаррарлиги коррупцияни жиловлаб турувчи биринчи омилдир. Иккинчи омил – бозор даражасига мос келувчи маошдир. Биз энг кўп маош тўланадиган ўн фоиз кишиларнинг даромадига диққатимизни йўналтирганмиз. Модомики, мансабдорларимиз энг кўп ҳақ олмас экан, уларнинг ҳукуматга нима кераги бор?
  • Ўз дўстларингиздан учтасини панжара ортига ўтқазишдан ишни бошланг. Нима учунлигини сиз ҳам улар ҳам яхши биласизлар.
  • Биз Playboyни 1960 йиллардаёқ тақиқлаганмиз, у вақтларда бу бошқа дунё ва бошқа мезонлар эди. Тақиқ ҳозир ҳам амалда. Интернет турганда Playboyни ким ҳам сотиб оларди?
  • Сингапурликлар ўз юртини Дания ёки Янги Зеландия каби рисоладагидек давлат ҳисоблаши менга тинчлик бермайди. Ахир, биз ўта нотинч минтақада яшаймиз. Дания ёки Швецияга ўртамиёна ҳукумат бўлаверади, Сингапурга эса йўқ.
  • Биргаликда ишлаш учун ўзаро бир-бирини ёқтириш шарт эмас.
  • Мен ҳеч қачон қоғозда ёзилгани бўйича ўқимайман, ҳамиша тингловчининг кўзига разм соламан. Агар бирорта фикрни идрок этмаганини пайқасам, бошқача усулда такрорлайман. Ленин ҳам бошқа улуғ нотиқлар ҳам шундай қилган бўлиши керак. Улуғ нотиқ эмасман, аммо ўрганмоқдаман.
  • Яна юз йилдан сўнг Сингапур мавжудлигича қоладими-йўқми айтолмайман. Ҳаммаси давомчиларимнинг фаолиятига боғлиқ.
  • Сингапурликлар нолиш бўйича чемпионлардир.
  • Барча динларни сиёсатдан нари тутмоқ даркор.
  • Россияда ҳар йили туғилаётганлардан вафот этаётганлар сони кўпроқ, чунки одамларнинг келажакка ишончи йўқ. Америкаликларни қаранг, улар некбиндирлар, аммо турмушинг оғирлашса, нефт нархи ошиши билан бир муддат яхшиланса, келажакка бошқача кўз билан қарайсан.
  • Ким руслар буюк миллат сифатида эътиборини йўқотди, деб ҳисобласа, уларнинг космос ва атом соҳасида ишловчи олимлари, гроссмейстерлари, олимпиада чемпионларини эсласин. Коммунистик тизимдан фарқли равишда руслар тарих чиқиндихонасидан жой оладиган одамлар эмас.
  • Демократия масаласида америкаликлар билан ўртамизда баҳс кечган. Улар, “Қанақасига Сингапур ҳукумати ҳеч ўзгармаслиги мумкин?”-дея сўрашган. Мен уларга “Аммо барча сайловларда мен ютиб чиқаман”,-деб жавоб берганман. Улар, “сизлар ўзгаришингиз шарт, шундагина демократияга эришасиз”, дейишган. Мен уларга “Демократия Американгизда бўлақолсин. Бизни тинч қўйинг”,-дедим.
  • Freedom House ва Amnesty International рейтингларида биз рўйхатнинг остидамиз. Бизда ўлим жазоси мавжуд. Агар олий жазони қўлламаганимизда биз дунё наркотик савдосининг маркази бўлардик ва жамиятимиз бўйлаб наркотика кенг тарқалган бўларди.
  • Хитойдаги режим бошқа эҳтимолий муқобил ҳукуматлардан кўра барқарорроқдир. Келинг, Тяньаньмэнь майдонидаги талабалар ўз ҳукуматларини ташкил этишганида нима бўлишини тасаввур қилайлик. Ўша талабалар Францияга ва Америкага бориб ҳам ҳануз ўзаро тортишишдан бўшамаётибди. Уларнинг бошқаруви остида ҳозирги Хитой қанақа бўларди? Совет Иттифоқидан ҳам баттарроқ бўларди. Хитой – улкан мамлакат, уни кучли марказий ҳокимият бошқариши керак.
  • Кичик мамлакатлар орасидаги уруш уларнинг ўзини вайрон қилади. Катта мамлакатлар тўқнашса, бутун дунё бир неча марталаб вайрон бўлади.
  • Мен кўплаб инқирозларни бошдан ўтказдим. Ўнгланишимга нимадир кўмак берган бўлиши керак.
  • 87 ёшга етганингда ўзингни жуда бахтиёр сеза бошлайсан. Тобора қувватим кетаётганлигини ҳис қиляпман ва йилдан йилга ўзгариб бораётганимни кўряпман.
  • Деярли ҳар куни медитация қиламан. Медитация вақтида энг нозик иш фикрни маймун бананга интилгани сингари чалғитмасдан идрокни жамлаб туришдир.
  • Энди ресторанларга боролмайман, чунки шунчалик кўп одам мен билан кўришишни хоҳлагани туфайли овқатланолмайман. Агар борадиган бўлсам, хилват ресторанга дўстларим билан астагина сездирмай кираман.
  • Менинг рафиқам кўп марта оғир бетоб бўлди ва икки йилдан бери каравотга михланган. У тилдан қолган, аммо ҳуши жойида. Ҳар оқшом у билан гаплашаман, у мени тушунади. У ухламасдан мени кутиб ётади. Унга кунни қандай ўтказганимни сўзлаб бераман. У ёқтиришини айтган Шекспирнинг сонетларидан, “Анталогия ва поэзия”дан асарлар ўқиб бераман. Икки йилу тўрт ой ўтди, бу менинг умримнинг бир бўлагига айланди.
  • Ўзимни йўқотиб қўймаслигим керак. Ҳаёт давом этади. Биз 61 йил умргузаронлик қилдик. Эртами-кечми ҳаммаси поёнига етади. Қайсимиз биринчи кетамиз – билмайман. Унга узоқроқ муддат бирга бўлишимиз учун қўлимдан келганча ҳаракат қилишимни айтдим. У менинг гапимни тушунди.
  • Хитойларнинг яхши матали бор: “Тобутининг устидан мих қоқилгунича одамни муҳокама қилманг”. Ҳаётим сўнгига етгунча бемаъни хатти-ҳаракатлар қилишга улгураман.
  • Ҳаётим давомида даҳшатли ишлар қилишимга тўғри келган, одамларни терговсиз қамоққа жўнатганман.
  • Ҳамма қилган ишларим тўғри, деб айтолмайман, аммо барчаси эзгу мақсадда амалга оширилган.
  • Агар фаолиятимни сусайтирсам ва ҳордиқ чиқарсам, ўз ҳолатимни тезда йўқотиб қўяман. Менинг ҳаётим – кундалик чорловларга муносабатдир. Агар бирданига ундан воз кечиб, гольф ўйнасам, роман ўқисам ҳамда қуёшнинг ботишини кузатадиган бўлсам, дарров қартайиб қоламан.
  • Арши аълода рафиқамни учратаманми-йўқми гумон, аммо меҳр-муҳаббатимиз туфайли хокимиз бир жойда бўлишини истаймиз.
  • Ҳаммаси бўлиб ўтганидан кейин англайсан ва доно бўласан. Буни ҳаёт дейдилар.
  • Агар биринчи ўрин учун курашмасанг, ўнинчи ўринга ҳам эриша олмайсан.
  • Manba: sof.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россияда хизмат кўрсатган мураббий: «Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда ҳеч нарсага даъво қила олмайди»

Россияда хизмат кўрсатган мураббийи Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионати–2026да ишонмаслигини айтиб ўтди.

Келаётган ҳафта Ўзбекистонда совуқ ҳаво кутилмоқда

"Ўзгидромет" ҳаво ҳарорати тушиши ва кучли шамоллар ҳақида огоҳлантирди.

Жаҳон чемпионати-2026 мезбони Ўзбекистонга 50 минг доллар таклиф қилди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Сирдарёдаги портлашда қанча одам ҳалок бўлди?

Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.

Россия Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди — олимлар фикри

Иқтисодий сабаблар: профессор Михаил Болговга кўра, лойиҳа жуда қиммат ва инвесторлар йўқ. Экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳам аниқ эмас.

Юрген Клопп "Реал"га қандай талаблар қўйгани маълум бўлди

Хаби Алонсо Ла Лигада кетма-кет учта дурангдан кейин босим остида қолмоқда. Миш-мишлар олами дарҳол фаоллашди - "Реал" билан гоҳ Зинедин Зидан, гоҳ Юрген Клоппни боғлашмоқда.

Пенсионерлар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилдими?

Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мол-мулк солиғидан имтиёзга эга.

Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати фаворитини тахмин қилди

Opta суперкомпьютери Испания терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.

Москва суди фақат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ишга олиниши кўрсатилган эълонларни тақиқлади

Шу билан бирга, суд прокуратуранинг фақат "славян миллатига мансуб шахсларни" ёллашга қарши даъвосини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Муҳаммад Салоҳ жазоланадиган бўлди

Яқинда "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотдан норозилигини очиқчасига билдирган эди.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.

Зеленский Трампни хафа қилди (видео)

Бу ҳақда Америка етакчиси Жон Кеннеди номидаги саҳна санъати марказида журналистларга маълум қилди.

Маск Европа Иттифоқи ҳақида кескин фикр билдирди

Америкалик миллиардер Илон Маск Европа Иттифоқини (ЕИ) тарқатиб юбормасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

Украина ва АҚШ ўртасида келишмовчиликлар бор

Зеленский Украина ва АҚШ ўртасида Донбассдан украиналик ҳарбийларни олиб чиқиш масаласида келишмовчиликлар борлигини билдирди.

Франция Евросиёдан Россия активларини яшириб, €18 млрд "репарацион кредит" учун сақламоқда

Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.

Украинага “репарация” кредити берилган тақдирда Германия унинг энг йирик кафили бўлади

Бельгия Россиянинг музлатилган маблағларидан фойдаланишга қарши, Москва эса буни “ўғирлик” деб атамоқда.

Бенинда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди

Бенин президенти Патрис Талон мамлакатдаги давлат тўнтаришига уриниш барбод бўлганини расман эълон қилди.

Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 9 киши ҳалок бўлди

Эквадорнинг Эль-Оро вилояти, Мачала шаҳридаги қамоқхонада маҳбуслар орасидаги тўқнашувда дастлабки маълумотларга кўра, 9 киши ҳалок бўлди.

Умеров Зеленскийга АҚШ расмийлари билан Флоридадаги музокаралар бўйича “батафсил ҳисобот” беришини айтди

"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.

ҲАМАС қатор шартлар бажарилса, қурол ташлашга тайёрлигини билдирди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.

АҚШ Украинага ёрдам учун 800 миллион доллар ажратади

Маълумотларга кўра, АҚШ Конгрессида ушбу ҳужжат бўйича овоз бериш жараёнлари шу ҳафта бошланиши кутилмоқда.

Нетаньяху: Исроил армияси Суриянинг жанубидаги оккупация қилинган ҳудудларни тарк этмайди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга кўра, Башар Асад режими ағдарилганидан кейин Исроил армияси томонидан назоратга олинган Сурия жанубидаги ҳудудлардан чиқиш режалаштирилмаган.

Луврдаги сув сизиши натижасида юзлаб китобларга зарар етказди

Париждаги Лувр музейининг Миср бўлимида содир бўлган сув сизиши натижасида юзлаб китоб ва архив материаллари зарарлангани маълум қилинди.

Оммавий иммиграция “Америка орзуси”ни ўғирламоқда — АҚШ вице-президенти

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс оммавий миграция мамлакат иқтисодий адолати ва ўрта табақа имкониятларига “сериоз таҳдид” солаётганини таъкидлади.

Актўбеда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди, уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик

Вафот этганлар ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖССТ: Дунёда безгакдан ўлим ҳолатлари ортмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.

Индонезияда сув тошқини ва кўчкилар туфайли ҳалок бўлганлар сони 753 нафарга етди

Индонезияда кечги кунларда кузатилган кучли ёмғирлар оқибатида юз берган сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 753 нафарга етгани маълум қилинди.

BBC: Покистон ва Афғонистон чегарасида яна қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

"Тун давомида Спин-Болдакдан қочқинлар оқими келган. Қўшни аҳоли пунктларининг аҳолиси ҳам ҳудудни тарк этмоқда", — дейди нашр манбаларидан бири.

Халқаро ёрдам қисқариши сабаб 2025 йилда беш ёшгача бўлган 4,8 миллион бола вафот этди

2025 йил давомида беш ёшгача бўлган 4,8 миллион боланинг вафот этгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2024-йилга нисбатан 200 минг нафарга кўп.

ҲАМАС Ғазо секторидаги бошқарувни топширади – Al Arabiya

Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.

Афғонистонда 13 ёшли бола оиласининг қотилини 80 минг киши олдида қатл қилди

Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.

NATO Шимолий Европа мудофасини бошқариш штабини Нидерландиядан АҚШга кўчирмоқда

5 декабрдан бошлаб Дания, Швеция ва Финландия мудофасини режалаштириш учун Нидерландиянинг Брюнсюм шаҳридаги оператив штаб ўрнига Қўшма Штатларнинг Норфолк шаҳридаги қўмондонлик жавобгар бўлади, дея хабар бермоқда нашр NATO'нинг расмий баёнотига таяниб.