Мўғулистон 2028 йилгача бўлган миллий ривожланиш режасига Россия Хитойга газ ташиш учун мамлакат ҳудуди орқали ўтказишни режалаштирган «Сибир кучи-2» газ қувурини киритмаган. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри хабар берди.
Шундай қилиб, Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашувда қурилишини илгари сурган қувурни ётқизиш ҳеч бўлмаганда яқин бир неча йил ичида амалга оширилмайди, дея қайд этади нашр.
«Биз узоқ танаффусга кирмоқдамиз, чунки Москва Пекиндан ўзи хоҳлаган келишувни олишига ишонмайди ва лойиҳани яхшироқ вақтгача тўхтатиб қўйиши мумкин», деди Мўғулистон Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ ходими Мунхнаран Баярлкҳагва.
Ўз навбатида, экспертлар бу паузани Пекин ва Москва ўртасидаги нархлардаги фарқлар, шунингдек, геосиёсий омиллар, хусусан, Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига кўмаклашишга алоқадор деб ҳисобланганларга нисбатан Ғарб давлатларининг иккиламчи санкциялари билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳлайди.
Шундай қилиб, Шанхай Ижтимоий фанлар академиясининг Россия ва Марказий Осиё бўйича мутахассиси Ли Лифан TSCMP билан суҳбатда шундай деди: "Мўғулистон Хитой ва Россиядан сармоя олишга умид қилмоқда, аммо Россияда пул йўқ, Хитой эса қувур линияси қуриш учун шошилмаяпти”.
Мўғулистон таклиф этилаётган 2594 км узунликдаги қувур линиясининг катта қисмини қамраб олади, бу эса қурилиш ва транспорт тарифлари бўйича музокараларда иштирок этишини талаб этади.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Бир кун аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия БМТга Донбасс, Новороссия ва Қрим халқларининг Гренландия сингари ўз-ўзини идора этиш ҳуқуқини тан олиш ҳақида сўров юборганини маълум қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.