Шунчалик ўхшаши мумкинми: Париж кўчаларида Роналдунинг эгизаги пайдо бўлди (ФОТО+ВИДЕО)

Шунчалик ўхшаши мумкинми: Париж кўчаларида Роналдунинг эгизаги пайдо бўлди (ФОТО+ВИДЕО)

"Ювентус" клубининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналдуга жуда ўхшайдиган йигит Париж кўчаларида машҳур бўлиб кетди.

Роналду икки томчи сувдек ўхшайдиган бу йигит кўзойнак тақиб ва Португалия терма жамоаси либосини кийиб, Франция пойтахтини кезиб юрибди. Табассуми ҳам Роналдуники билан бир хил. Бир қарашда бу Роналду эмас, бошқа инсон эканлигига ҳам ишониш қийин. Айни дамда Роналдунинг эгизаги парижликларнинг севимлисига айланиб улгурди. У билан суратга тушишмоқда, дастхат олишмоқда.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

They all fell for this CR7 lookalike 😂 @wassfreestyle @sakioficial

Публикация от 433 (@433)

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!