Германия фуқароларининг қарийб 83 фоизи Фридрих Мерцнинг сўнгги бир йил ичидаги канцлерлик фаолиятидан норози.
Бу ҳақда ARD телеканали учун ўтказилган Infratest dimap сўрови натижаларига кўра маълум қилинди.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг атиги 16 фоизи Германия Бош вазирининг фаолиятидан қониқиш билдирган, бу апрель ойидан бери 5 фоизлик пасайишдир. Бу ушбу тадқиқотда амалдаги канцлер учун қайд этилган энг ёмон натижадир.
Бундан ташқари, жамоатчилик канцлернинг мулоқот услубини айниқса танқид қилади. Немисларнинг атиги 14 фоизи унинг мулоқот услубини ишонарли деб ҳисоблайди, бу 2025 йил августига нисбатан 20 фоизлик пасайишдир. Шу билан бирга, 82 фоизи (21 фоизлик ўсиш) бунга қўшилмайди.
Мерц бошчилигидаги Христиан Демократик Иттифоқи (СДУ/ССУ) консерватив блоки ва Германия Социал-Демократик Партияси (СПД) дан иборат Германия ҳукумати бир йил олдин лавозимга киришди. Сўровлар ушбу партияларнинг обрўси сезиларли даражада пасайганини кўрсатди. Шу билан бирга, Германия учун муқобил партия (АфД) баъзи сўровларда биринчи ўринни эгаллаб, энг машҳур партияга айланди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.