Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо секторига берган зарбаси натижасида ҲАМАСнинг юқори лавозимли вакили ва Доналд Трамп маъмурияти воситачилигида ўтаётган музокараларда гуруҳ номидан иштирок этаётган бош музокарачи Халил ал-Хайянинг ўғли Аззам ал-Хайя ҳалок бўлди.
Бу ҳақда ҲАМАС вакили Басим Наим маълум қилди. Аззам ал-Хайя чоршанба оқшомидаги ҳужумдан сўнг олган жароҳатлари туфайли пайшанба куни вафот этган ва у Халил ал-Хайянинг Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган тўртинчи ўғлига айланди.
Ушбу воқеа Қоҳирада Исроил билан ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолиш бўйича музокаралар давом этаётган бир пайтда юз берди. Халил ал-Хайя Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида Исроилни АҚШ Президентининг "Тинчлик кенгаши" томонидан илгари сурилаётган Ғазо бўйича режасини издан чиқаришга уринишда айблади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳужумлар Исроилнинг сулҳ келишувига амал қилишни истамаётганидан далолат беради.
Шу билан бирга, Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги секторнинг ғарбий қисмидаги полиция постига берилган зарба натижасида камида уч нафар полициячи ҳалок бўлганини хабар қилди. Исроил томони ҳозирча мазкур ҳолатлар бўйича расмий баёнот бергани йўқ.
ҲАМАС вакили Ҳазем Қосимнинг таъкидлашича, етакчилар ва уларнинг фарзандларини таъқиб қилиш сиёсати гуруҳни сиёсий ён беришга мажбур қила олмайди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.