Шуҳрат Ғаниев Боткен вилояти губернатори билан учрашди (ФОТО)

Шуҳрат Ғаниев Боткен вилояти губернатори билан учрашди (ФОТО)

Бугун 2020 йил 9 июнь куни Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти раҳбарияти ташаббуси билан унинг ҳудудида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмоновлар бошчилигида чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, Қирғизистон Республикаси ҳукумати аъзолари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда таъкидландики, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Президентларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган ўзаро дўстона, стратегик ҳамкорлик келишувлари ўз кучида қолади ва бундан буён ҳам унда белгиланган вазифалар ижроси изчил равишда амалга оширилади.

Шуҳрат Ғаниев Боткен вилояти губернатори билан учрашди (ФОТО)

Шуҳрат Ғаниев Боткен вилояти губернатори билан учрашди (ФОТО)

Ўз навбатида Трансчегаравий сув ресурсларидан ҳамда яйловлардан фойдаланишда амалдаги қонунчилик меъёрларидан ташқари бағрикенглик ва азалий дўстона муносабатларга асосланади.

Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан анклав Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини, бу ҳудудларга озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва қурилиш моллари етказувчи юк машиналарининг ҳаракати асло чегараланмаслигини алоҳида урғуладилар.

Музокаралар чоғида ҳар икки томон вакиллари яқинда бўлиб ўтган Сўх туманидаги кўнгилсизликлар Ўзбекистон ва Қирғизистон, Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатларга асло путур етказмаслигини алоҳида қайд этдилар.

Шунингдек, томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ҳамфикр эканликларини билдириб, бир қатор келишувларга эришдилар.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!