Шри-Ланка ҳукумати Россия билан ҳаво алоқаларини октябрь ойи ўрталарига қадар тиклаш режаларини эълон қилди
Шри-Ланка транспорт вазири Бандула Гунавардана мамлакат расмийлари Россия билан ҳаво алоқаларини октябрь ойи ўрталарига қадар тиклаш ниятида эканини айтди.
Бу ҳақда у РИА Новостига маълум қилди.
“Биринчи навбатда, биз Москвадан Коломбога ва ортга парвозларни тиклашга ҳаракат қиламиз (Коломбо Шри-Ланканинг энг йирик шаҳри ва норасмий пойтахти),” деди вазир.
Расмийлар шунингдек, Санкт-Петербургга парвозларни тиклашни режалаштирмоқда.
"Биз уларни шу йилнинг октябрь ойи ўрталарига қадар давом эттиришга умид қиламиз", деди Гунавардана.
3 июн куни Россиянинг Аэрофлот компанияси Шри-Ланкага парвозларни тўхтатганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).