Шойгу ва Қодиров норасмий учрашув ўтказди

Шойгу ва Қодиров норасмий учрашув ўтказди

Сочида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров учрашув ўтказди.

Қодировнинг ўзи бу учрашувни норасмий деб атаган.

Суҳбат чоғида Қодиров ва Шойгу махсус операция билан боғлиқ вазиятга тўхталган.

Қодировнинг сўзларига кўра, Шойгу билан мулоқот чоғида Украина ҳудудидаги ҳужум операциялари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Айни пайтда Украинада Россия Қуролли кучларининг махсус операцияси давом этмоқда. 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин унинг бошланишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлардан мақсад қўшни давлатни демилитаризация қилиш ва унинг ҳокимиятини деназиялаштиришдир.

Операцияни ўтказиш қарори АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкцияларга сабаб бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!