Хонандага 2023 йилнинг феврал ойида собиқ турмуш ўртоғини ҳақорат қилгани учун маъмурий жазо қўлланган. Шоҳжаҳон Жўраев айни шу қилмишни 2023 йил март ва декабр ойларида такроран содир этган.
Kun.uz'нинг суд идораларидаги манбасига кўра, хонанда собиқ турмуш ўртоғини ҳақорат қилганликда айбланиб, суд қилинади. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат) биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Иш ЖИБ Чилонзор туман судида кўриб чиқилади.
Манбанинг келтиришича, Жоҳжаҳон Жўраев жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида (Ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва 1,5 млн сўм жаримага тортилган. У 2023 йил 15 март куни собиқ турмуш ўртоғига Telegram орқали овозли хабар юбориб, ҳақоратлаган ҳолда унинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.
Бундан ташқари, Жўраев ўзининг шу каби ҳаракатларини давом эттириб, 2023 йил 12 декабр куни ҳам собиқ турмуш ўртоғи истиқомат қиладиган кўп қаватли уй ёнига бориб, уни ҳақорат қилган.
Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўллангандан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.