Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади. Сабаби маълум

Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади. Сабаби маълум

Шоҳжаҳон Эргашев боксдаги фаолиятини якунлади. Спортчи бу ҳақда инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

"Узоқ вақт уйда бўлмадим ва отам уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, оз бўлса ҳам босиб отган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради. Ҳамма нарсани бош ва охири бўлганидай, спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннартдорчилигимни билдираман! Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман! Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам, фақатгина ўзим учун бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман,аммо бу спорт соҳаси эмас. Барчага омад!" деб ёзади у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!