"Шиша бола" — ҳиндистонлик Роҳит ўта ноёб касалликка чалинган

"Шиша бола" — ҳиндистонлик Роҳит ўта ноёб касалликка чалинган

Ҳиндистонлик мактаб ўқувчиси суяклари жуда мўрт бўлгани учун “шиша бола” лақабини олди, деб ёзади Mirror. Айни дамда 12 ёшга тўлган болакайнинг суяклари 100 дан ортиқ марта синиб улгурган.

Роҳит исмли бола остеопорознинг оғир шаклига чалинган ва унга деярли ҳар қандай тегиниш суягининг синишига олиб келиши мумкин. 12 йил давомида ҳиндистонлик суякларни тахминан 100 марта синдириб олган. Бундан ташқари, боланинг ҳолати унинг ташқи кўринишига таъсир қилди.

Касаллик туфайли Роҳитни мактабга олиб кетишмади, шунинг учун унга ўқиш ва ёзишни катта опаси ўргатади. Бола ёза олмайди, чунки ёзишга уринганида қўли доим қаттиқ оғрийди.

Роҳитнинг ўзи қўшиқчи бўлишни орзу қилади ва касаллик унинг мақсадига тўсқинлик қилмаслигига ишонади. Ҳозирда дунёда остеопороздан даво йўқ, аммо бу ташхисга эга бўлганлар суякларини мустаҳкамлаш учун даволанишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!