Шимолий Корея Россияга беш миллионга яқин артиллерия снарядларини юборди

Шимолий Корея Россияга беш миллионга яқин артиллерия снарядларини юборди

Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон Сик Bloomberg агентлигига маълум қилди. Унга кўра, Шимолий Корея ҳам Россияга ўнлаб баллистик ракеталарни жўнатган.

Бунга жавобан Москва Пхенянга разведка йўлдошларини жойлаштириш, танклар ва самолётларни такомиллаштириш учун технология топширди, деди вазир.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Путин Шимолий Кореяга режалаштирилган ташрифи чоғида Ким Чен Индан кўпроқ ўқ-дорилар талаб қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!