ШҲТ давлатлари терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастурни қабул қилиши керак

ШҲТ давлатлари терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастурни қабул қилиши керак

Қозоғистон президенти ШҲТ Хавфсизлик кенгаши котиблари билан учрашувда шундай фикр билдирди.

“Ўтган йил давомида дунёда 183 та минтақавий ва маҳаллий можаролар бўлиб, уларнинг сони қарийб 30% га ошган. Бу сўнгги 30 йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир. Шу фонда халқаро терроризм таҳдиди кучаймоқда”, деди Тоқаев.

Москва вилоятидаги фожиали воқеалар террорчилар зўравонликнинг энг шафқатсиз ва ғайриинсоний шаклларидан фойдаланишда давом этаётганини кўрсатди, дея қўшимча қилди президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!