Адлия вазирлиги томонидан маданият бўлимлари ходимлари М. М. ва А. З.нинг моддий рағбатлантириш тўловлари тўланмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Маданият ва Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон қарорининг 11-12-бандлари ижроси таъминланмаган.
Хусусан, Қарорнинг 11-бандига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ушбу харажатлар учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг бир қатор турлари жорий этиш белгиланган.
Шунингдек, Қарорнинг 12-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни амалга ошириш учун зарур маблағларни кўзда тутиши белгиланган.
Бироқ, Маданият ва Молия вазирлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмаганлиги оқибатида жорий йилнинг 20 апрель кунига қадар Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимларига моддий рағбатлантириш тўловлари тўланмаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сон қарорининг 11-12-банлари ижросини таъминлаш ҳақида Маданият ва Молия вазирлигига 2021 йил 23 апрелда тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимнома Маданият ва Молия вазирликлари томонидан кўриб чиқилиб, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига 45,0 млрд. сўм маблағ ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланиб, Ҳукуматга киритилди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 227-F-сон фармойишига асосан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига Молия вазирлиги томонидан 45,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.