Шавкат Мирзиёев транспорт вазирига: «Бу нима деган гап? Мен сендан буни кутмагандим»

Шавкат Мирзиёев транспорт вазирига: «Бу нима деган гап? Мен сендан буни кутмагандим»

Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Лекин тақдимотдан кўнгли тўлмаганини айтиб, мутасаддиларни танқид қилди. Бу ҳақда «Менимча» кўрсатувида маълум қилинди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

«5 йилда 400 та электробус олиб келамиз дедик, қачон келади? Кимда нима таклифлар бор? Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарни ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради», — дейди президент.

Давлат раҳбари транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга юзланиб, унинг тақдимотидан кўнгли тўлмаганини айтди.

«Биласанми, менга берган маълумотинг бўйича бирорта аниқ рақам йўқ. Фақат маслаҳат ва тавсия. Бу нима деган гап? Мен сендан буни кутмагандим. Нега менга Тошкент бўйича алоҳида, туман бўйича алоҳида (маълумот) бермайсан. Энг оғир туман қайси? Энг оғир бекат қайси? Энг оғир тирбандлик қаерда? Одамлар биздан қаерда нажот кутмоқда? Бу нарса йўқ менга берган маълумотингда. Умумий гап», — дейди президент Илҳом Маҳкамовга.

Шавкат Мирзиёев тақдимотда шаҳар транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифаларни белгилади ва мутасаддилар аниқ ташаббуслар билан чиқишини таъкидлади.

«6 ойликда нима қиламиз, 3 ойликда нима қиламиз, йил якунида-чи? ‘Юринг президент, автобусга мининг деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак», — дейди президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!