21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат етакчиларининг жорий йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Турли ҳамкорлик форматларида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчи компанияларнинг кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда Жанубий Кореянинг банк-молия институтлари билан янги шериклик дастурини шакллантиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Қўшма Ҳукуматлараро қўмита йиғилишини жорий йил охиригача ўтказишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Президентлари бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.