Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Бельгияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Бельгияга ташриф буюради

“Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси яқин вақт ичида якунланиши ҳақида хабар берилди. Ушбу ҳужжатни имзолаш Ўзбекистон Президентининг 2022 йилда Брюсселга бўлажак ташрифи доирасида режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комилов маълум қилди.

"Демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари, диний эркинликлар, болалар ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича ҳамкорликка катта этибор қаратилмоқда. Таъкидлаб ўтишим мумкинки, сўнгги бир неча йил ичида биз икки томонлама кун тартибимиздан инсоний ўлчов билан боғлиқ баъзи муаммоли масалаларни олиб ташлашга муваффақ бўлдик. Келажакда ҳали қилинадиган ишлар кўплигини тушунамиз. Шу нуқтаи назардан, биз Европа Иттифоқидаги ҳамкасбларимиз билан янги ютуқларга эришиш учун ҳамкорлик қилишга тайёрмиз", – деди Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири сиёсий кун тартибида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни давом эттириш учун келажакда муҳокама қилиниши керак бўлган кўплаб масалалар мавжудлигини такидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!