Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 20 йиллик юбилейини нишонламоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 20 йиллик юбилейини нишонламоқда

Хитой Миллий бошқарув академияси ва ШҲТ яқиндан ҳамкорлик қилади. Сўнгги 20 йилда Хитой Миллий бошқарув академияси Ташкилот учун кўплаб кадрларни етиштириб берди ва ШҲТ билан дўстлик алоқаларини ўрнатди. Халқаро ҳамкорлик Департаменти директори Дун Цин 2009 йилдан буён ШҲТ билан узвий алоқаларни йўлга қўйди. Департамент раҳбари давлат бошқаруви масалалари бўйича ушбу Форум ёрдамида ШҲТ га аъзо давлатларнинг тегишли институтлари амалий ҳамкорликни янада кучайтиришлари мумкин, деб умид қилади.

Россия маданият маркази директори Тамара Касьянова ШҲТ томонидан ўтказиладиган тадбирларда бир неча бора иштирок этган. У ҳар гал ШҲТ Котибиятига ташриф буюрганида ўзини худди ўз уйидагидек ҳис этади.

ШҲТ аъзоси бўлган Покистон вакили Мин Чжу ҳозирги кунда Цинхуа Университети ҳузуридаги «Бир макон, бир йўл» Институтида тадқиқотчи бўлиб ишлайди. Унинг сўзларига кўра, биз Осиё асрида яшаяпмиз, ривожланаётган мамлакатларда кўплаб ўзгаришлар юз беряпти ва ушбу давлатлар дунё тараққиётига ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистонлик Жасур Мавлонов савдо компаниясининг бош директори. Унинг фикрича, улкан ўзгаришлар асрида давлатлар савдо ёки сиёсий муносабатларда бир-бирини тушунишлари муҳим аҳамият касб этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!