Шаҳзода Муҳаммедованинг 4 миллионлик "Инстаграм"и блокланди

Шаҳзода Муҳаммедованинг 4 миллионлик "Инстаграм"и блокланди

Таниқли актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг 4 миллионта обуначиси бор бўлган Инстаграм саҳифаси блокланди, сабаби ҳозирча номаълум.

Актриса айни пайтда қизининг саҳифасидан янгиликлар улашиб турибди. У Милан шаҳридаги мода ҳафталигида Ўзбекистон номидан қатнашиш учун Италияга учиб кетаётган эди.

"Дўстлар, менинг аккаунтим блокланди, сабабини билмайман. Душманларимнинг ишига ўхшаяпти. Ҳозир ушбу муаммо устида мутахассислар иш олиб боряпти", деб ёзган актриса.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!