Актриса Шаҳзода Матчанова мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар ҳақида бўлаётган гап сўзларга муносабат билдирди.
У ижтимоий тармоқларда коронавирус билан боғлиқ постлар остида инсонлар томонидан билдирилаётган фикрлардан хафа бўлаётганини айтган.
Унинг кузатиши бўйича тармоқда кўплар вирусни юқтириб олиб, Ўзбекистонга қайтиб келганидан ғазабланмоқда ва тармоқ фойдаланувчилари вирусга чалинганлар ўша ерларда қолиб кетиш керак эди мазмунидаги фикрларини билдирўоқда.
“Қандай шу вазият бўлиши мумкин?! Бир хил одамларда чет элда вақтинча яшаш имкони бор, бошқаларда эса йўқ, кетганлар нима қилишсин, ахир улар атайлаб касал бўлиб келишни хоҳламаган эди. Одамларга бир воқеа берсанг, оёғи билан босиб ўтиб кетадилар. Аллоҳдан чин қалбингиздан шу дардга даво сўрасангиз, ўзингизга савоб бўлади! Нафратланманглар, ахир сизнинг улардан фарқингиз йўқ. Италияда ҳамма ашула айтиб, мусиқий инструментларни чалиб бир-бирини қўллаб-қувватлаяпти, аммо бизда ҳамма жаҳлда яшашяпти! Мен коронавирусдан қўрқмайман, мен ҳурматсизликдан қўрқаман. Шу касаллик эпидемияси албатта ўтиб кетади, лекин ёвуз қалблар.... Аллоҳнинг ҳукмидан қўрқинг! Касал булганларга эса Аллоҳ шифо берсин” – деб ёзади актриса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.