Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида онлайн ўқув жараёни олиб бориладиган Telegram гуруҳига порнографик мазмундаги видео ва фото ташлаган ўқувчилар аниқланди, дея хабар бермоқда Постда.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз тумани Халқ таълим бўлимига қарашли мактаб ўқитувчиси Х.Д. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат этди. Унда қайд этилишича, ўқитувчи ўзига тегишли бўлган телефон аппаратидан ўқувчиларини ўқитиш мақсадида Telegram мессенжерида алоҳида гуруҳ очган. Ушбу гуруҳда ўқувчиларга кунлик дарс вазифаларини бериб, онлайн ўқув жараёнини олиб борган.
Бироқ 5 сентябрь куни гуруҳга уланган телефон рақамидан турли порнографик видео ва фото материаллар ташланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида туманнинг «Оқолтин» МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. ушбу гуруҳда жияни бир неча ой олдин унинг қўл телефон аппаратидан фойдаланиб ўқиганлиги, шундан сўнг телефонида ушбу гуруҳ сақланиб қолганлиги ва ҳақиқатдан ҳам порнографик мазмундаги видеолавҳа ҳамда фотосуратларни ташлаганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, онлайн тарзда ўқиб келаётган ўқувчилар Б.М., Р.А. ҳамда Ф.Ж. ҳам гуруҳга турли хил порнографик видео ва фотоматериаллар ташлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.А. ҳамда бошқаларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, тегишли чора кўрилди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.