Сердар Бердимуҳамедов Германияда даволаняптими?

Сердар Бердимуҳамедов Германияда даволаняптими?

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 21 июнь куни Ашхободдан Мюнхенга парвоз қилган. Сафар тиббий мақсадда амалга ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда «knews» ёзмоқда.

Манбанинг ёзишича, президент аэропортдан дарҳол Мюнхендаги клиникалардан бирига йўл олган. Бир соатдан сал кўпроқ вақт ўтгач, у Франкфуртга учиб кетган ва ўшандан бери ўша ерда турибди. Самолёт 23 июнда Ашхободга қайтиш олдидан Мюнхенда тўхтаган.

Президентнинг мамлакатда йўқлиги ҳақидаги маълумотни билвосита Туркманистон телевидениесининг «Ватан» кечки янгиликлар дастури тасдиқлаган. Унинг 21 июнь кунги сони Бердимуҳамедовнинг Мари вилояти маданият ҳафталиги иштирокчиларига йўллаган табрик мактуби билан бошланган. Давлат раҳбари иштирокида ҳеч қандай репортаж намойиш этилмаган, бу «Ватан» учун ноодатий ҳоллиги таъкидланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!