Сербия мухолифати муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда

Сербия мухолифати муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда

Сербиянинг ўнг қанот ватанпарвар партиялари тарафдорлари ҳукуматнинг Косово ва Метохия масаласида олиб бораётган сиёсати туфайли ҳокимиятнинг истеъфога чиқиши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилишди.

"Биз республика президентининг истеъфосини, янги сайловлар ўтказилишини талаб қиламиз, унда у ва унинг партияси ўзининг янги сиёсатини, Косовони қандай ҳимоя қилишини кўрсатади", - деди мухолифат етакчилари Сербия пойтахти марказида йиғилган фуқароларга.

РИА Новости хабарига кўра, тахминан 12:40 (Тошкент вақти билан 16:40)да юзлаб намойишчилар Кнез-Милос ва Неманина кўчалари кесишган жойга келиб, ҳаракатни тўсиб қўйган.

Полиция, шунингдек, Белграднинг марказий қисмида автомобиллар ўтиш жойини тўсиб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!