Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистонга боради

Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати Раисининг таклифига биноан жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади.

Ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Дариға Назарбаева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.

Учрашувларда парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ татбиқ этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг ахборот-таҳлилий таъминоти, шунингдек, минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!