Сенат тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтиришни маъқуллади

Сенат тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтиришни маъқуллади

Сенат Ялпи мажлисида маъқулланган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасидаги (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик) жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (735 минг сўм) 2 бараварига (490 минг сўм) қисқармоқда.

Шунингдек, такроран содир этилган нотўғри «парковка» учун юқори миқдордаги жарима солиш тартиби бекор қилинмоқда. Яъни илгари бир марта жарима қўллангандан кейин 1 йил ичида яна такроран содир этилса 3 млн 675 минг сўмгача жарима солинар эди.

Энди неча марта қоида бузилганидан қатъи назар бир хил - БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солинади.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, эълон қилингач кучга киради


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!